Get Mystery Box with random crypto!

​​#кун_ҳақиқати Яшаш шундайки, ҳислар борасида ҳам кимларданд | Manzaralar

​​#кун_ҳақиқати

Яшаш шундайки, ҳислар борасида ҳам кимлардандир қарздормиз...

Йўл қараб кутган кўзларни, Бизни деб йўл босган оёқларни, Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни, Дуоларига исмимизни қўшганларни, Бошимизга мушкулот тушганда чўзилган қўлларни...

Бир иш қилсангиз- "Аллоҳ йўлига" деб қилинг, Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг...

Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин, Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин, Йўқ эканингизда, шаънингизни ҳимоя этувчилар ўзи ёлғиз қолмасин, Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг нусрати кифоя қилсин!
Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг!

Каналимизга обуна бўлинг:

Манзарали дунё

https://t.me/+-g_9TIF6XCU1Zjcy